Жорий йилнинг 6 ойида онлайн қиморда ютқазган 6 нафар фуқаро ўз жонига қасд қилиб вафот этган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгилашга оид қонун лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинган.
Депутат Кушербаевнинг маълум қилишича, онлайн қиморда ютқазганлиги сабабли 2021 йилда 6 нафар ва 2022 йилнинг 6 ойида 6 нафар фуқаро ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.
«Уларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган ёшлар бўлган», – деб ёзмоқда депутат.
Қайд этилишича, онлайн қиморга оид ҳужжат лойиҳаси билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
«Мақсад фойда келтиришми ёки халқни соғин сигирдек соғишми?»
Шавкат Мирзиёев ой охирида Россияга боради
Хоразмда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди
Саудия Арабистони авиапарвозларни вақтинча тўхтатди