8 сентябрь куни Наманган вилоятидаги резина ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ФВБга Давлатобод туманидаги “Халқлар дўстлиги” маҳалласида жойлашган цехнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, соат 17:00 да ёнғинни қуршаб олган. Ёнғин соат 17:55 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ аҳолиси Мустақиллик куни учун Трампга “совға” тайёрлаяпти – ОАВ
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилади
Чекишни ташлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар номи айтилди
АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди
Фарғона шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди