Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан кейин Тожикистондан бошпана топган 143 нафар афғон учувчиси бугун, 10 ноябрга ўтар кечаси АҚШ кўмагида мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Бир нечта афғон оилалари ҳам, жумладан, журналистлар афғонистонлик учувчилар билан бирга Тожикистонни тарк этган.
Маълумотларга кўра, бир кун аввал АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистондан 191 нафар афғонни, жумладан, учувчиларни учинчи давлатга, у ердан эса АҚШга олиб кетиш ниятида эканини билдирган.
Маълум қилинишича, учувчилар орасида тожикистонлик шифокорлар назоратида бўлган икки ҳомиладор аёл ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ "Толибон"дан қочиб Ўзбекистонга ўтган Афғонистон учувчиларини жорий йилнинг 12 сентябрь куни эвакуация қилишни бошлаганди.
Тасодифий хабарлар
Бозорда жанжал кўтарган сотувчиларга қонуний чора кўрилди
Ўзбекистон нотариат тизими халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди
Вакцина январдан бошлаб сотувга чиқарилади
Қизнинг суратларини Телеграмда тарқатиб, шарманда қилган йигит ушланди
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувли "снос" масаласи — Аслида нима бўлган эди?..