Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан “Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри”га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ўзкомназорат” “ВКонтакте”, “Twitter” ва “WeChat” ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Namangandagi “Chorsu” bozori hududida katta yong‘in sodir bo‘ldi (foto+video)
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
АҚШ элчихонаси Green Card ютганлар учун нохуш хабар эълон қилди
Интернетда Россиянинг махфий ядровий базаларига оид ҳужжатлар тарқалиб кетди
Наманганлик қиз икки эркакни дўппослади