19 июнь куни Тошкент вилоятидаги “Бўзсув” каналида оқиб кетаётган эркак қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:00 атрофида Чирчиқ шаҳрининг “Шарқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали бўйларида профилактик назорат олиб бораётган ФВВ қутқарувчилари сув оқимида ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқарони пайқаб қолган.
Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан сувга тушиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан. Ҳушсиз ҳолатда бўлган эркакка воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Аниқланишича, фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли кучли сув оқими уни оқизиб кетган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди
Ҳоким блоггер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади
«Қамчиқ» довонининг бир қисми чўкди
Ўзгидромет аҳолини 17 даражагача совуқ ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирди
Бозорларда нарх-наво қандай?