Эндиликда “Ташаббусли бюджет” доирасида “Депутатлар ташаббуси” амалиёти жорий этилиб, дастур доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳалар депутатлар томонидан ғолиб деб топилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 августда қабул қилинган “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар йили “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди;
- Депутатлар томонидан танланган лойиҳалар “Очиқ бюджет” ахборот порталида автоматик равишда ғолиб деб топилади ва ушбу лойиҳалар республика бюджетидан молиялаштирилади.
Порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.
Ушбу харажатларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсум учун базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида (амалда 3,3 млрд сўм) маблағ ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик икки нафар халқаро қидирувдаги шахслар ушланди
Uzcard ва ЮНИСТРИМ ҳамкорликда пул ўтказмасини амалга оширувчи янги хизмат турини тақдим этди
Aмерикалик журналистларга CОVID-19'нинг келиб чиқишини текшириш тақиқланди
Telegram пуллик бўляпти
27-ўлим. Коронавирусни уйда даволашга уринган 64 ёшли эркак вафот этди