2021 йил 19 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи А.Б. маст ҳолатда собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р.нинг Самарқанд тумани, “Қайнама” МФЙдаги уйга фарзандини кўришга келиб, қайнонаси А.Г. уни фарзанди билан учрашишга қаршилик қилганлиги оқибатида юзага келган ўзаро жанжал давомида, А.Б. ўзи билан олиб келган ўроқ билан марҳуманинг кўкрак ва бел соҳаларига қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказганлиги оқибатида, у ҳодиса жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан.
Воқеа жойига вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Х.Қобулов, Самарқанд туман прокурори Ж.Санаев, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев ҳамда бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
Самарқанд туман прокурори томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Тасодифий хабарлар
Афсус! Коронавирусдан ўлган наманганлик онахоннинг дафн маросимида оила аъзолари қатнаша олмаган (ВИДЕО)
UEFA ҳам Россияга қарши санкцияларни бошлади
Хавотирли кўрсаткич: Ўзбекистонда бир кунда қарийб 750 киши коронавирусга чалинди
Британия ҳарбий хизматчиларига Украинага боришни тақиқлади
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилади