Ўзбекистонда инфляция 7 фоизгача етиши мумкин – ХВЖ

Ўзбекистонда инфляция 7 фоизгача етиши мумкин – ХВЖ

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 2026 йилда инфляция даражаси энг юқори бўлиши кутилаётган дунёдаги давлатлар қаторига киритилди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) прогнозларида келтирилган.


Маълум қилинишича, Қозоғистон 10,7 фоизлик прогноз билан 18-ўринни эгаллаган. Қирғизистон эса 10,6 фоизлик кўрсаткич билан 19-ўринда қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари ичида айнан шу икки мамлакатда истеъмол нархларининг ўсиши энг юқори даражада бўлиши кутилмоқда.

Бошқа минтақалар давлатлари бўйича прогнозлар қуйидагича:

  • Ўзбекистон – 7%
  • Беларусь ва Молдова – 6,4%
  • Украина – 6,1%
  • Озарбайжон – 6%
  • Россия – 5,6%
  • Грузия – 4,4%
  • Тожикистон – 4%
  • Туркманистон – 3,9%
  • Арманистон – 3,6%

Энг юқори инфляция эса Венесуэлада кутилмоқда – 387,4%. Коста-Рика эса дефляция қайд этилиши мумкин бўлган ягона давлат сифатида кўрсатилган.

ХВЖ маълумотлари мамлакатлардаги нархлар динамикасини баҳолаш ва иқтисодий барқарорликни таҳлил қилиш учун ишлатилади.

Маълумот учун, инфляция – бу иқтисодиётда товар ва хизматлар нархларининг умумий даражаси вақт ўтиши билан ошиб бориши, яъни пулнинг харид қобилияти пасайиб кетиши ҳолатидир. Оддий қилиб айтганда, аввал бир миқдор пулга кўпроқ нарса сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, инфляция кучайганда шу пулга камроқ маҳсулот ёки хизмат олиш мумкин бўлади.


Теглар:
×