Амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) ва даъвогар Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) ўртасидаги шахмат тожи учун баҳс жорий йилнинг 23 ноябридан 17 декабрига қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабар берди.
Бўлажак қарама-қаршилик шахмат тарихидаги жаҳон чемпионлиги учун энг “ёш” баҳсга айланади – ўйин бошланиши арафасида ҳар икки спортчи ҳам 20 ёшда бўлади.
Учрашувнинг минимал мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Тадбирнинг умумий бюджети эса 8,5 миллион долларга баҳоланмоқда.
Амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу 2024 йил декабрь ойида Сингапурда бўлиб ўтган баҳснинг 14-партиясида хитойлик Динг Лижэнни мағлуб этиб, унвонга эга чиққан эди. 18 ёшида у Гарри Каспаровнинг 1985 йилда 22 ёшида Анатолий Карповни мағлуб этиб ўрнатган рекордини янгилади ва FIDE тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.
Унинг рақиби, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилган 2026 йилги даъвогарлар турнирида муддатидан аввал ғалабани таъминлади. У турнирни бирорта ҳам мағлубиятсиз, 6 та ғалаба ва 8 та дуранг билан, мумкин бўлган 14 очкодан 10 очко тўплаган ҳолда якунлади.
Баҳс регламенти 2026 йил 1 июлгача тасдиқланиши лозим. Тадбирни ўтказиш бўйича аризаларни қабул қилиш эса 31 май куни якунланади.
Тасодифий хабарлар
Директор лавозимига буйруқ чиқариб бермоқчи бўлган шахс пора билан қўлга олинди
Ноқулай об-ҳаво сабаб имтиҳон кунлари ўзгартирилиши мумкин
Бош прокуратура «MY5»да намойиш этилган яна бир видеолавҳаси юзасидан баёнот берди
Ўзбекистонда эмланишдан бош тортганларга қандай йўл тутилади?
ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН НАМАНГАН ТУМАНИДА МЕДИА-ТУР УЮШТИРИЛДИ