Ижтимоий тармоқда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб “дрифт” қилгани акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида транспорт воситаси ҳайдовчисининг шахси аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Бошқарма барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликни сўраган.
Тасодифий хабарлар
Коронавируснинг энг ёш қурбони
Ўқишга киритишни ваъда қилган мактаб директори ва талаба ушланди
Сайёрамизга футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашадиган кун аниқ бўлди
Наманганда отасининг машинасини минган 9-синф ўқувчиси бир кишининг умрига зомин бўлди
“Ўзгидромет” эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди