Янги турдаги коронавирус (SARS-CoV-2 ) кўршапалаклардан одамга дайди итлар орқали ўтган — Оттава университети (Канада) олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот тафсилотлари билан «Molecular Biology and Evolution» журналида чиққан мақола орқали батафсил танишиш мумкин. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.
Канадалик олимларнинг фикрича, баъзида кўршапалакларни ейишдан ҳам тап тортмайдиган дайди итлар вируснинг инсонга юқишида кўприк вазифасини бажариб берган. Итларнинг ичагига тушган бактериялар инсонларда иммун жавоб мавжуд бўлмаган ва кейинчалик уларнинг ўзига ҳам ўтган вирус эволюциясига туртки берган бўлиши мумкин.
1252 та тўлақонли коронавирус геноми устида олиб борилган тадқиқотлар шундай хулоса ясашга изн беради, чунки булар орасида «коронавируслар шоҳи» — SARS-CoV-2 га қариндошлик даражаси 96 фоиз мос келган кўршапалак коронавируси — BatCoVRaTG13 ҳам бор.
«Сут эмизувчиларда организмга инфекция тушишига қаршилик кўрсатувчи ZAP оқсили мавжуд. Аммо, CpG сайтлари жуда кам миқдорда бўлган вирус организмга ҳужум қилганида, у ишдан чиқади. SARS-CoV-2нинг яқин қариндошларида эса бу сайтлар жудаям оз миқдорда», — таъкидлашмоқда олимлар.
Канадаликларни айни шу «қариндошлик анъаналари» қизиқтириб қўйди: итларнинг овқат ҳазм қилиш тизимини ишдан чиқарувчи коронавируслардаги CpG даражаси SARS-CoV-2 (одам коронавируси) ва BatCoVRaTG13 (кўршапалак коронавируси)ники билан бир хил.
Олимлар коронавирус билан касалланганларнинг аксариятида овқат ҳазм қилиш муаммоси пайдо бўлишига ҳам эътибор қаратишни сўрашмоқда, бу вируснинг ошқозон-ичак тизими, яъни овқат ҳазм қилиш тизимига ҳужум қилаётганини англатади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қарорни имзолади
Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш бўлди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Paxridin Matkarimov Janubiy Ural davlat universitetining o‘quv ishlari bo‘yicha prorektori Andrey Rodionov hamda ushbu universitetning xalqaro faoliyat bo‘yicha prorektori Olga Yaroshenko bilan uchrashdi
Санкт-Петербургдан Наманганга учган самолёт фавқулодда қўндирилди