Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Моуриньонинг шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Бугун, 11 июнь куни Флорентино Перес раислигида ўтган “Реал Мадрид” директорлар кенгаши йиғилишида Жозе Моуриньони кейинги уч мавсум учун — 2029 йил 30 июнгача асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Баёнотда таъкидланишича, Моуриньо жорий йилнинг 13 июль куни, жамоанинг мавсумолди йиғини бошланадиган санада “Реал Мадрид” сафига қўшилади.
Маълумот учун, португалиялик мутахассис 2010–2013 йилларда ҳам мадридликлар жамоасини бошқарган. Унинг раҳбарлиги остида “Реал Мадрид” Испания чемпионлиги ва Испания Кубоги соҳиби бўлган.
Тасодифий хабарлар
7–9 июл кунлари Наманганда ва айрим ҳудудлар сел-сув тошқинлари хавфи кутилмоқда — Ўзгидромет
«Ўзгидромет»: бошланган ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
50 минг сўмга уйини фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди
Олтин нархининг тушиши Ўзбекистон захираларига таъсир қилиши мумкин – Fitch Ratings
«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди