"Қодировчилар" Россия томонидан босиб олинган Мариупол яқинидаги Урзуф қишлоғида тўқнашув уюштирди. Ҳодиса оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди , деб хабар беради “РБК-Украина” Мариупол мерининг маслаҳатчиси Петр Андрюшченкога таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа 11 август куни содир бўлган. Андрюшченконинг сўзларига кўра, "Қодировчилар" Урзуф қишлоғига дам олишга келган. Бироқ улар билан маҳаллий ҳарбий комендатура ўртасида можаро келиб чиққан. "Улар ўртасида отишма бўлди", дейди Андрюшченко.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида рус аскарлари ҳалок бўлган, уларнинг сони номаълум. Тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳам бор. "Ўлган икки ўсмир қиз, тўрт йигит ва бир аёл ҳақида маълум", - дейди Андрюшченко.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Наманганда 23 ёшли йигит шифокор аёлнинг юзига кислота сепди
Тошкент вилояти прокуратураси терговчиси коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистон юк автомобиллари импортини оширди
Хитойда порахўр мансабдор ўлимга ҳукм қилинди