Путин Афғонистонга чегарадош давлатларни хавфдан огоҳлантирди. Афғонистондаги террорчиларнинг чегарадош давлатлар учун хатарли режалари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди. Путин бундай жиноий режалар ва уринишларга ўз вақтида жавоб бериш, жумладан, МДҲ аксилтеррор маркази салоҳиятидан фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
Агар уларга чек қўйилмаса, Афғонистоннинг шимолий қўшниларидаги вазият ҳам ёмонлашиши мумкин. Путин Афғонистондаги террорчилар фаоллигининг тасдиғи сифатида 5 сентябрь куни Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни келтирган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон Путинникига ўхшаш огоҳлантиришларга жавобан Афғонистонда битта ҳам террорчи йўқлигини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Зеленский ўзбекистонлик корхона ва шахсларга санкция киритди
Олий суд Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор нега оқланганини изоҳлади
“Камера кўтарган маймунлар” – EFFECT.UZ ходимлари ҳокимиятдаги ҳақорат ва жиддий ҳужум ҳақида гапиришди
«Қамчиқ» довонининг бир қисми чўкди
Ўзбекистон июнда дунёда энг йирик олтин харидори бўлди