Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Жорий йилнинг 25 июль куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш хонадонига ҳеч ким йўқлигидан ва дарвоза эшиги ёпилмаганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлига кириб, ётоқхонасидаги шкаф устида бўлган турли хилдаги жами 60.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ЭКБ эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. ва Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 й.т. аёллар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 25 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” янги тақиқлар жорий қилди
Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди
Бир ҳафтада қарийб 40 млрд сўмлик энергоресурс ўғирланди
Россия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
Канада коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлайди