Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан 10 минг боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказиб берилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Хусусан, Президент қарорига мувофиқ:
- Оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.
- 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатлари қоплаб берилмоқда.
- 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилмоқда.
- 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланмоқда.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Тасодифий хабарлар
Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)
Аёлини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди
Андижонда блогер калтаклаб кетилди
Нима учун бизда коронавирус жуда ҳам катта тезликда ривожланиб кетяпти?