Афғонистоннинг Ғўр вилоятида “Толибон” вакиллари жамоат олдида бир эркак ва аёлни қамчилади. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” нашри хабар берди.
Келтирилишича, айбланувчилар никоҳдан ташқари алоқаларда айбланган. Бунинг учун улар вилоятда жойлашган спорт стадионида қамчиланган.
Манбаларга кўра, “Толибон” расмийлари эркакни 39 дарра урган. Шунингдек, айбланувчи эркак бир ойга, аёл эса 9 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида “Толибон” ўғриликда айбланган тўрт кишининг қўлини омма олдида кесиб ташлаган эди.
Тасодифий хабарлар
Ука акасини кетмон билан уриб, ўлдириб қўйди
Ўзбекистоннинг ЖЧ ўйинлари учун чипталар савдоси бошланди
Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Энди тонировкани қўлда созлаш мумкин
Энг кучли Android смартфонлар ўнлиги рейтинги янгиланди