Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат хизматчилариларини мукофотлади. Улар орасида бир нафар вазир, вазир ўринбосарлари ва қўмита раислари ҳам бор. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, давлат раҳбарининг фармони билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган. Вазир Ҳидоятов ўтган йилнинг 17 июль куни соғлиги туфайли лавозимидан озод этилган собиқ вазир Ботир Зокировнинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Тайинловга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.
Шунингдек, Президент Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан мукофотлади. Ваҳобов 2022 йилнинг март ойида ушбу лавозимга тайинланганди.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан эса Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Жаҳонгир Абдиев, Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари Тўлқин Абдуллаев, Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори Шуҳрат Кодиров, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Кахрамон Йўлдошев тақдирланди.
Тасодифий хабарлар
Автомобилда юриш учун махсус рухсатнома олишга қандай ҳужжатлар керак?
Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 долларга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дори сақлаётганлар ушланди
Хоразмда ИИБ ходимлари фуқарони урганми? Вазият ўрганилмоқда
2024 йил 1 январдан "счётчикларсиз" ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади