"Биз ҳам янгисидан минайлик!" UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан автокредитлар.

"Биз ҳам янгисидан минайлик!" UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан автокредитлар.

Айни вақтда мамлакатимиздаги тижорат банклари таклиф қилаётган автокредитлар ҳақида биласизми?

"Микрокредитбанк" 

Кредит муддати: Муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача(36 ой);

Кредит суммаси: Автотранспорт воситасининг 100% миқдорида;

Бошланғич тўлов: Автомашина қийматининг 30%дан кам бўлмаган миқдорда.

Фоиз ставкаси: 27 фоиз;

Шунингдек, Микрокредитбанк АТБ тизимида очилган иш ҳақи пластик карталари эгалари бўлган бюджет ташкилоти ходимларига автокредитларни 48 ойгача йиллик 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда беради. Бунда бошланғич тўлов автомашина қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлади.

“Ipak Yo’li” банки

Мазкур тижорат банки автокредитни икки хил тарзда таклиф қилади:

1. Автокредит(бошланғич тўловсиз)

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредит фоизи: 26,9%

Умумий кредит миқдори 300 млн. сўмгача

Маълумот учун, гаровга қўйиладиган мулк умумий сумманинг 45 фоизига тенг бўлиши лозим.

2. Автокредит

Кредит фоизи: 21,9/22,9/25,9%;

Бошланғич тўлов: 25%;

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредитнинг умумий суммаси 300млн. сўмдан 450 млн. сўмгача

Маълумот учун, автокредитнинг бу турида гаровга нарса талаб қилинмайди, аммо мурожаатчи банкка умумий сумманинг 15 фоизи миқдорида депозит қўйиши лозим бўлади.

"Ўзсаноатқурилишбанк"

Кредит муддати: 4 йилгача(48 ой);

Кредит фоизи: 20 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 25 фоиздан бошланади.

"Asia Alliance Bank"

Кредит фоизи:

-  1 йилгача 23%

-  4 йилгача 25%

Бошланғич тўлови: 25 фоиз;

Кредит муддати: 1 йилдан 4 йилгача(12 ойдан 48 ойгача);

Банк қарз олувчига икки хил ойлик тўлов ҳисобланиш усулини таклиф қилади.

1.  Аннуитет усул - тўловлар ҳар ойда бир хил бўлади;

2.  Дифференциал усул - вақт ўтиши билан улар камайиб боради.

"Tenge" банки

Мазкур тижорий банк автокредитни икки хил тартибда таклиф қилади:

Автокредит(бирламчи бозорга)

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредит фоизи:22.5 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 20 фоиздан бошланади.

Автокредит(иккиламчи бозорга)

Кредит муддати: 36 ойгача;

Кредит фоизи: 24.9 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 30 фоиздан бошланади.

Маълумот учун, Тенге Банк автосуғуртани текин амалга оширади.

"InfinBANK"

Кредит муддати: 42 ой;

Кредитларнинг имтиёзли даври: 6 ой;

Кредит фоизи: 24.99 фоиз;

Бошланғич тўлов: 25 фоиз.

Банк юридик ёки жисмоний шахс кафиллиги, автокредитнинг маълум бир фоизини қоплайдиган гаров талаб қилади.

"HamkorBank"

Кредит муддати 48 ойгача бўлса, кредит фоизи:

-  22.9 фоиз(бошланғич тўлови 50 фоиз);

-  24 фоиз(бошланғич тўлови 40 фоиз);

-  25 фоиз(бошланғич тўлови 30 фоиз).

Кредит муддати 36 ойгача бўлса, кредит фоизи:

-  22,9 фоиз(бошланғич тўлови 40 фоиз);

-  24 фоиз(бошланғич тўлови 30 фоиз).

АКБ “Туронбанк”

Кредит муддати: 4 йилгача;

Кредит фоизи: 22,9 фоиз;

Бошланғич тўлов: 20 фоиз.

Маълумот учун, Туронбанк ҳам автокредитни тўлашни икки хил усулда таклиф қилади(аннуитет, дифференциал).

"Алокабанк"

Кредит фоизи:

-  3 йилгача бўлса, 22 фоизда(бошланғич тўлов 20 %);

-  4 йилгача бўлса, 22.99 фоизда(бошланғич тўлови 10 %);

-  5 йилгача бўлса, 24 фоизда(бошланғич тўлов 30 %);

-  5 йилгача бўлса, 25 фоизда(бошланғич тўлов 10 %).

“Ziraat Bank Uzbekistan”

Кредит фоизи:

-  1-12 ой муддатга 22 фоиз;

-  13-24 ой муддатга 23 фоиз;

-  25-36 ой муддатга 24 фоиз;

Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Маълумот учун, банк гаров таъминоти сифатида, сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг қийматидан кам бўлмаган бошқа транспорт воситасини ёки кўчмас мулкни гаров сифатида қабул қилиши мумкин.

×