Талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида таклиф қилинмоқда.
Таклиф этилаётган Қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида:
- 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод қилинади;
- ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисида солиқ базасини яширмасдан ҳисобот топширишишга замин яратади;
- тадбиркорлик субъектларига томонидан фақатгина солиқ органини хабардор қилиш орқали қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини қайтариб олиш имконияти яратилади;
- талабаларни ўз уйларига ижарага жойлаштирувчи шахсларнинг ижара тўловларидан олган даромадалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади;
- республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида татбиқ этилади.
Тасодифий хабарлар
Уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 200 га яқин амалдор ишдан бўшатилди
Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Россияда аёвсиз калтакланган бухоролик йигитнинг кейинги тақдири маълум бўлди
Ҳабиб Нурмуҳамедов: “Тони Фергюсон, мен сени кўча жангида еб ташлайман”