Ўтган йили Ғазонинг Миср билан чегара ўтиш жойи Исроил томонидан ёпилганди. Шу сабабли секторга гуманитар ёрдам кириши тўсиб қўйилган. Ушбу ўтиш пункти келаси ҳафта қайта очилиши маълум қилинди. Бу ҳақда кеча, 22 январь куни Давосдаги “Тинчлик кенгаши”да сўз борди.
Қайд этилишича, 2025 йил октябрь ойида Трамп воситачилигида эришилган сулҳ доирасида бажарилмай қолган асосий масалалардан бири Ғазонинг ташқи дунё билан боғловчи асосий дарвозаси бўлган Рафаҳ ўтиш пунктини қайта очиш ва фаластинликларнинг кириб-чиқишига рухсат бериш эди.
22 январь куни Давосдаги “Тинчлик кенгаши”да Ғазодаги сулҳни мустаҳкамлашга қаратилган қатор режалар кўриб чиқилди. АҚШ томонидан Ғазони бошқаришга масъул этиб тайинланган Фаластин технократ раҳбари Али Шаатҳнинг сўзларига кўра, кенгашда чегарани очишга томонлар келишиб олган.
“Рафаҳ (чегара пункти номи) ўтиш пункти келаси ҳафта ҳар икки йўналишда очилишини эълон қилишдан мамнунман. Ғазо аҳолиси учун Рафаҳ шунчаки чегара эмас—у ҳаёт йўли ва имкониятлар рамзидир”, дейди Али Шаатҳ.
Унинг таъкидлашича, Рафаҳнинг очилиши Ғазонинг энди фақат уруш билан эмас, балки келажак билан боғланаётганидан далолат беради.
2024 йилдан буён Рафаҳ чегара ўтиш жойини назорат қилиб келаётган Исроил томони мазкур баёнот юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга кўра, Исроил Ғазо ҳудудининг ярмидан кўпини, жумладан, Рафаҳ ўтиш пунктига туташ ҳудудларни назорат қилади. Анклавнинг қолган қисми эса Ҳамас назоратида қолмоқда.
Тасодифий хабарлар
Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда
Ўзбекистонда Янги йил байрамида нечта одам пиротехника воситаларидан жабр кўргани айтилди
Ўтган сафар олинган стикерлар ўз кучини йўқотадими?
Toshkentda taomlar va shirinliklar festivali o‘tkaziladi
Россияда чиқарилган вакцина қанча вақтгача вирусдан ҳимоя қилиши айтилди