Бугун, 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 нафарга ошиб, 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари хориждан келиб, Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида аниқланган. 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4724 (+39) нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди.
Тасодифий хабарлар
Эрон АҚШнинг ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда
Вилоят прокурори сайёр қабули бўлиб ўтди
Ғузорда 42 ёшли эркак жасади топилди
Шаҳар ва туманларнинг “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифалари янгиланди
Юлий Юсупов: «Сизлар аҳоли саломатлиги ҳақида эмас, балки коррупциялашган божхоначилар чўнтаги ҳақида қайғуряпсиз»