16 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Россия–Қозоғистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Айниқса, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларга эътибор қаратилган.
Владимир Путин май ойи охирида Остонада ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этишини тасдиқлаган. Тўқаев Россия Президентини мазкур тадбир доирасида Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф этган. Таклиф миннатдорлик билан қабул қилинган.
Шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилган. Томонлар алоқада бўлиб туришга келишиб олган.
Тасодифий хабарлар
Электрон сигареталар умрингизни камида ўн икки йилга қисқартиради
Россия қўшинлари Ўзбекистонни тарк этди
Савол: Сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг илтимос - Кушербоев Олий судни танқид қилди)
50 ёшли аёл Намангандаги бозорда талончиликка қўл урди
Яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юрган эркак бўйича расмий маълумот берилди