Вашингтон маъмурияти Теҳронни Эрондаги норозилик намойишлари иштирокчилари қатл этилган тақдирда “жиддий оқибатлар” ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Эрон масаласида шуни қайд этаманки, Президент [АҚШ президенти Дональд Трамп] ва унинг жамоаси Эрон режимига қотилликлар давом этса, жиддий оқибатлар бўлишини маълум қилган”, дейди у.
Ливиттнинг сўзларига кўра, Вашингтон маъмурияти раҳбари кейинроқ Эронда қотиллик ва қатллар тўхтатилиши ҳақида хабар олган.
Трамп 14 январда айтганидек, Вашингтонда Эронда намойишчиларнинг ҳалок бўлиши тўхтатилгани ҳақида маълумотлар бор.
Эрондаги намойишлар
2025 йил 28 декабрь куни Эронда миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсининг тез суръатларда пасайиши ва иқтисодий муаммоларнинг кескинлашуви туфайли Теҳроннинг Катта бозорида савдогарлар бошчилигида намойишлар бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.
8 январь куни пойтахт Теҳронда норозилик намойишлари кучайган вақтда содир бўлган воқеалардан сўнг мамлакат раҳбарияти интернетга киришни тўсиб қўйди.
Эрон расмийлари ҳозирча тартибсизликлар чоғида ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг умумий сони ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган, бироқ АҚШда жойлашган Эрон Инсон ҳуқуқлари агентлиги (HRANA) тартибсизликлар чоғида 2615 киши ҳалок бўлгани ва 18 470 киши қўлга олинганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Яккабоғ ҳокими ва унинг ёқиб юборилган ўринбосари ишдан олинди
Халқ шоири Абдулла Орипов: Ислом Каримовнинг “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”, деган ўгитига ҳозир бутун дунё амал қилмоқда
Бозорда жанжал кўтарган сотувчиларга қонуний чора кўрилди
Тошкентдаги масжиддан 5400 доллар ўғирланди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди