“NBC News” телеканали журналисти бир неча йиллардан буён америкаликларни қизиқтириб келаётган савол билан Россия президентига мурожаат қилди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг Россиянинг 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ президенти сайловларига аралашиши тўғрисидаги саволига ҳазил тариқасида жавоб қайтарди.
“Сизга бир сирни айтаман: ҳа, албатта аралашамиз, - дея ҳазил тариқасида жавоб берган Россия раҳбари ва бир неча сониядан сўнг қўшимча қилган: У ерда сизнинг вақтингизни яхшилаб чоғ қилиш учун. Фақат ҳеч кимга айтманг, хўпми?”
Путин оҳангини ўзгартириб давом этди: “Биласизми, муаммоларимиз ўзимизга етарли. Биз ички муаммоларимизни ҳал қилиш билан шуғулланамиз ва аввало диққатимиз шунга қаратилган”.
Тасодифий хабарлар
«Навбаҳор» 1-турдаги мағлубиятдан кейин Нўмон Ҳасановни ишдан олди. Унинг ўрнини Виктор Жалилов эгаллади
Тўқаев Қозоғистон фожиасида кимларни айбламоқда?
Элбек Раҳимов қотилларининг иши очиқ судда кўрилади
Фото: Наманганда юк автомашинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Коронавируснинг асосий ташувчиси эркакларми? Нега?