Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–825-сон, 23.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.
Жиноят кодексига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини (илгари ярмини эди), ўта оғир жинояти учун эса тўртдан уч қисмини (илгари учдан икки қисми эди) ўтаганидан кейин қўлланилишига оид ўзгартиш киритилди.
Мазкур жиноятлар учун жазони енгилроғи билан алмаштириш эса тегишли оғир жиноят учун жазонинг ярмини (илгари учдан бир қисмини эди) ҳамда ўта оғир жиноят учун жазонинг учдан икки қисмини (илгари ярмини эди) ўтаганидан кейин қўлланилади.
Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.
Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди.
Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
- манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан – турмага ўтказиш тўғрисида;
- манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан – махсус тартибли колонияга, колониядан – турмага қайтариш ҳақида.
Илгари мазкур тартиблар интизомий жазо сифатида Жазони ижро этиш муассасалари томонидан қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Умра зиёратига рухсат берилади
“Mustaqillik bayrami muborak bo‘lsin!”. Prezident 31-avgustni qanday o‘tkazdi?
Хоразмда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди
“Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди”. Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди
Наманганда СЭОМ ходими 40 миллион сўм пора билан қўлга тушди