Кеча, 15 октябрь куни Афғонистоннинг ғарбий қисмида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Фавқулодда ҳолат оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, яна 100 дан ортиқ одам жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида бугуннинг ўзида 3 та кучли зилзила содир бўлган, сўнгги зилзила эпимаркази Ҳирот шаҳридан тахминан 34 километр узоқда жойлашган.
Ҳирот вилоятидаги фавқулодда ёрдам гуруҳи раҳбари Муҳаммад Зоҳир Нурзайнинг айтишича, икки киши вафот этган ва 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Унинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, чунки қутқарувчилар ҳали зарарланган ҳудудларнинг барчасига етиб боришга улгурмаган.
“Мен илгари бундай вайронагарчиликни кўрмаганман. Аксарият уйлар шикастланган, одамлар эса даҳшатга тушган. Ҳудуддаги бошпанасиз одамлар, асосан аёллар, зилзиладан кейин катта чодирда гуруҳ бўлиб жон сақламоқда. Кўплаб кўнгиллилар шифохонага қон топшириш учун йўл олган”, дейди офатдан жабрланган фуқаролардан бири Саид Козим Рафиқий.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган эди. Оқибатда 20 қишлоқ аҳолиси жабрланган, 1983 та бино вайрон бўлган. Тасдиқланган сўнгги маълумотларга кўра, 2400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Тасодифий хабарлар
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Андижонда ҳам аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Пароль эмас ўрон. 40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди
Нурсултон Рўзибоев охирги жангидан қанча даромад қилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчига жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда