Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги ёрдам юкини жўнатди. Турли маҳсулотлар ортилган поезд Сурхондарёдан йўлга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
“Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поезди Термиз шаҳридаги “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна ёрдам юборганди.
Тасодифий хабарлар
«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
Поп туманидаги карантин ҳудудига хориждан қайтган 750 нафардан ортиқ фуқаро жойлаштирилди
Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши эълон қилинди
“Толибон” Россиядан ёрдам сўради
Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилади