Яҳудийлар қандай қилиб АҚШ жиловини қўлга олган?

Яҳудийлар қандай қилиб АҚШ жиловини қўлга олган?

Ғазо секторига Исроилнинг бостириб кириши дунёда янги инқирозли даврни бошлаб берди. Исроил Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий операция бошлаб, ҳарбий объект ҳисобланмаган шифохона, мактаб, аҳоли турар жойларига мунтазам равишда зарбалар бермоқда. Исроилни бу ердаги аҳолига қилаётган ваҳшийликларини таърифлаб бўлмайди.

Шу вақтга қадар инсон ҳуқуқлари ва демократия деб бонг уриб келган АҚШ, Исроил амалга ошираётган қирғинни оқлашда давом этмоқда. Айни шу воқеадан сўнг АҚШни яҳудийлар бошқариши ҳақидаги узунқулоқ гаплар яна ўртага чиқди. Баъзилар яҳудийлар тўғрисидаги гапларни шунчаки конспирология ёки фитна назарияси деб атаса, бошқалар бу уйдирма эмаслигини таъкидлайди. Наҳотки, дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланган – АҚШ бошқаруви бир нечта инсонлар қўлида бўлса?

https://youtu.be/YwH6UЕИJn24?si=rTIiLwx-DviFGRih

Ўрта асрларда яҳудийларнинг ҳаёти

Аввало, яҳудийлар қандай қилиб Америкага бориб қолганига тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ўрта асрларда Европада яҳудийлар тақиқда ҳаёт кечиришган. Боиси, насроний динининг пайғамбари ҳисобланган Исо алайҳиссаломнинг ўлимида яҳудийларнинг қўли бўлган. Европа шаҳарларида алоҳида яҳудийлар истиқомат қилувчи кўчалар бўлиб, улар “гетто” деб аталган. Ўрта асрларда яҳудий равин (коҳин)лари томонидан бир фатво чиқарилади. Унга кўра яҳудийлар яҳудий бўлмаган инсонларга фоиз эвазига пул бериши мумкин эди. Бунинг ортидан бир қанча яҳудий оилалар мўмайгина маблағ тўплаб, бойиб кетди. Улардан энг кўзга кўрингани – Ротшилдлар оиласи ҳисобланади.

Европа мамлакатларида тақиқда ҳаёт кечираётган яҳудийлар янги қитъа — Америка кашф этилгач, ўз омадларини янги дунёдан излашди. Айниқса, 1821 йилда Россия империясида яҳудий оилаларга қарши бошланган оммавий зўравонлик ҳаракати яҳудийларни Америкага кўчиб ўтишга мажбур қилди.

1821 йилда Россия империясида яҳудийларга қарши бошланган оммавий зўравонлик

Фото: dzen.ru

АҚШга кўчиб ўтган яҳудий оилалар

ХIX аср охиригача Америкада яҳудийлар жуда кам бўлган. Америкага дастлаб Испаниядан яҳудийлар кўчиб келган. Кейинчалик Европадаги йирик молиячи яҳудийлар ҳам янги дунёга кўчиб ўтишди. Мисол учун, ХIX асрнинг ўрталарида келган кўпчилик немис яҳудийлари мамлакатнинг турли шаҳарларида кийим дўконларини очишган ва Нью-Йоркдаги банк ишларида фаол иштирок этган.

Маълумотларга кўра, Америка Қўшма Штатлари 1776 йилда мустақил давлатга айлангач, ўша вақтда мамлакат ичида бир неча минг яҳудий бор бўлган. ХIX аср ўрталарида Европадаги 200 мингдан ортиқ яҳудий АҚШга кўчиб ўтди. Улар мамлакат бўйлаб жойлашиб, бизнесда кичик дўкон очишдан тортиб, Lehman Brothers ва Goldman Sachs каби молиявий империялар барпо этишди. Нима, яҳудийлар шу орқали АҚШ жиловини қўлга олганми, дейишга бир оз шошилманг. Асосийси энди бошланди.

Яҳудийларнинг Америкага иммеграцияси

Фото: pisigin.ru

Яҳудийлар Американи қандай қўлга олган?

2020 йил minneapolisfed.org платформасида доллар чиқарувчи машина ҳисобланган АҚШнинг Федерал резерв тизими қандай ишлаши ва унга аслида кимлар асос солгани тўғрисида мақола эълон қилинди. Унда таъкидланишича, яҳудий оилалар Америка бошқарувини қўлга олиш учун ўта пишиқ ва махфий режа тузишган. Чунки Европа банкларидаги капитални кемага солиб, шундоқ океан ортидаги қитъага олиб ўтишнинг иложи йўқ эди. Бунинг учун қулай шароит керак бўлган.

1907 йилда АҚШда молиявий инқироз бошланди. Албатта, бу ташқи кучлар ёрдами билан атайин уюштирилган эди. Мамлакатдаги инсонлар банклардан оммавий тарзда ўзлари қўйган пулларни ечиб олишни бошлади. Бундай ҳолатга дунёнинг манаман деган банклари ҳам дош бера олмайди. Жамғарма инқирози бутун Америка иқтисодини парчалаб ташлаши мумкин эди. Аммо шу вақтда йирик банкер Жон Пирпонт Морган АҚШдаги барча банкларга ёрдам бериш ташаббуси билан чиқади. Шу жойда айтиб ўтиб кетай, Морган Европадаги энг йирик яҳудий оила ҳисобланган Ротшилдлар билан салом-алиги анча қуюқ бўлган.

Жон Пирпонт Морган

Фото: dzen.ru

Мамлакат Конгресси ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, АҚШ конституциясида белгилаб қўйилган пул зарб қилиш ҳуқуқини вақтинчалик Морганга беради. Натижада у Ғарбий Европадан Америкага катта молиявий ресурсларни ўтказишга муваффақ бўлди. Морган ўз банкида пул ўрнини босувчи 200 миллион доллар ишлаб чиқариб, Қўшма Штатлар иқтисодиётини сақлаб қолади. 

1908 йилда АҚШ президенти Теодор Рузвельт миллий пул қўмитасини ташкил этиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Қўмитанинг асосий вазифаси барча банк тизими ишларини кузатиш ва Конгресс учун маслаҳат бериш бўлган. Буни қарангки, қўмитанинг барча аъзоларини Жипи Морган ва Ротшилдлар оиласига яқин инсонлар ташкил қилган.

1910 йилда Жейкел Исланд оролида Америкадаги энг катта банкларга эгалик қилувчи яҳудий оилаларнинг катталари ўзаро йиғилиб, АҚШда пул ишлаб чиқарувчи Федерал захира тизимини яратишга келишиб олади. Ушбу учрашувда Ротшилдларга қарашли бўлган Kuhn, Loeb & Cо банкининг вакили Жейкоб Ҳенри Шифф, National City Bank of New York вице президенти Франкс Артур Вандерлип, Морганнинг шахсий эмиссари Ҳенри Девинсон, Морганга тегишли бўлган Нью-Йоркнинг биринчи миллий банкининг президенти Чарлез Нортон, Бенжамин Стронг, яқиндагина Германиядан келган миллати яҳудий ҳисобланган Паул Морис Уорбург ва сайёрамиз тарихидаги энг бой инсонлардан бири Бернард Баруч қатнашган.

Бернард Баруч

Фото: mavink.com

Айнан Бернард Баруч президент маслаҳатчиси сифатида Вудро Вилсондан Федерал захира тизими яратиш ғоясини қўллаб-қувватлашини сўраган. Ва ниҳоят, 1913 йил 23 декабрь куни эндигина президент этиб сайланган Вудро Вилсон Федерал захира тизимини яратиш ҳақидаги қонунга имзо чекади. Ушбу ташкилот мамлакатда марказий банк функциясини бажариш ва АҚШ тижорат банк тизими устидан марказлашган назоратни амалга оширарди. Кейинчалик ўлими олдидан Вудро Вилсон қилган қароридан афсусланиб, “мен мамлакатни алдадим. Миллат тақдири кичик гуруҳ инсонлар қўлида қолди” деб айтган экан.

Бугун АҚШ давлатининг Федерал захира тизими олдидаги қарзи тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада. Очиқ маълумотларга кўра, ҳозирда Қўшма Штатларнинг қарзи 33 триллион долларни ташкил қилади. Албатта, бу қарзлар ниманингдир ҳисобига қайтарилиши керак! Сизнингча бу нима бўлиши мумкин?

Фото: dzen.ru

Бугунги кунда яҳудийлар Қўшма Штатлардаги энг бой диний этник гуруҳ ҳисобланади. Pew Research Center томонидан 2016 йилда ўтказилган тадқиқотда яҳудийлар АҚШдаги энг бой диний этник гуруҳ эканлиги аниқланган. Маълумотларга кўра, Америкадаги яҳудийларнинг 44 фоизи даромади камида 100 минг доллар бўлган уй хўжаликларида истиқомат қилади.

2021 йилда Forbes нашри томонидан 400 нафар дунёнинг энг бой шахслари рўйхатининг топ-10 талигигага АҚШдаги бир нечта яҳудий шахслар кирган. Булар: Марк Цукерберг, Ларри Пейж, Сергей Брин, Ларри Эллисон, Стив Баллмер ва Майкл Блумберг. Албатта, бу номлар бизга кўрингани. Лекин АҚШ Федерал захира тизимини кимлар бошқариши, парда ортидаги ўйинчиларнинг исм-шарифи ҳали ҳанузгача маълум эмас.

Бир сўз билан айтганда, қўлингиздаги АҚШ доллари мамлакатнинг пули эмас, балки Федерал захира тизимининг хусусий мулки ҳисобланади. Бу ташкилот эса на президентга, на сенаторларга бўй сунади.


Теглар:
×