Бир йилда 2100 киши йўлларда вафот этди. Лекин, бу кам

Бир йилда 2100 киши йўлларда вафот этди. Лекин, бу кам

Ўзбекистонда 2025 йилда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 киши вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилга (2 199 нафар) нисбатан камайган. Шунингдек, ЙТҲлар сабаб 8 901 киши турли даражада тан жароҳати олган (2024 йилда – 8 931 нафар).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларида йилига ўртача 1,1 миллион инсон ҳалок бўлади, 30 миллионга яқин киши эса турли даражада жароҳат олади. Шу билан бирга, ҳалокатлар 29 ёшгача бўлган шахслар ўлимига олиб келувчи асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнгги 5 йил (2021–2025) давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолмоқда. Бу аҳоли ва транспорт воситалари сони ошганига қарамасдан кузатилмоқда. Хусусан, аҳоли сони 2021 йилдаги 35 271 276 нафардан 2025 йилда 38 232 254 нафарга, транспорт воситалари эса 3 821 869 тадан 5 532 396 тага ошган.

Шунга қарамай, ўтган 5 йилда ЙТҲ оқибатида вафот этганлар сони ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6,9 тадан 5,7 тага, ҳар 10 минг транспорт воситасига нисбатан эса 6,3 тадан 4 тага камайгани кузатилган.

Таълим муассасалари атрофида ва маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар натижасида болалар иштирокидаги ЙТҲлар 2024 йилга нисбатан 171 тага ҳалок бўлган болалар сони эса 36 тага камайган.

2024 йил якунларига кўра, МДҲ давлатларида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан энг кам содир этилган ЙТҲлар бўйича Ўзбекистон Озарбайжондан кейин 2-ўринни, ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар кўрсаткичи бўйича эса 1-ўринни эгаллаган.


Теглар:
×