Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Халқаро Пресс-клубда ўтказилган «Янги қонун таҳлили: асосий ўзгариш ва қўшимчалар» мавзусидаги сессияда Ҳайит намозининг ўқилиши масаласига тўхталиб шундай деди:
«Диний идора томонидан ҳайит намозини карантин шароитларида ўқиш учун барча кўрсатмалар бериляпти. Бир қанча вақтдан буён жума намозлари ташқарида ўқиляпти. Ҳайит намозини ҳам ташқарида адо этиш учун шароитлар қилиняпти. Албатта масофа сақланилган ҳолда. Шунингдек, халқимиздан илтимос қиламизки, намозга буюрилмаган ёш болалар ва беморлиги бўлган ёши катта кишиларнинг келиши тавсия этилмайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Москва масжидларида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб Қурбон Ҳайити намозининг ўқилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Rishtonda uyi buzilgan aholiga 13,5 ming kishi hasharga keldi
Болаларни ҳожатхонага яширган боғча раҳбарига жиноят иши очилди
Самимий қутловлар
Ўзбекистонда бир суткада 427 киши коронавирус юқтириб олди, улардан 10 нафари Намангандан
Бугун Президент тиббиёт ходимлари билан учрашади