Мирзиёев АҚШ визасини осон олиш бўйича музокаралар ўтказишди буюрди

Мирзиёев АҚШ визасини осон олиш бўйича музокаралар ўтказишди буюрди

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқовга АҚШдаги мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар ўтказиш топширилди. Топшириқ бугун, 15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган. 



Йиғилишда айтилишича, ўтган йили АҚШ ҳукумати қишлоқ хўжалиги ишчилари учун махсус виза олишни соддалаштирди. 

“Ушбу мамлакатдаги элчига АҚШдаги мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар ўтказиш топширилди”, деб хабар берди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.

Йиғилишда шунингдек, бундан кейин ҳар бир вилоят ҳокими ишчи кучи қабул қилувчи ривожланган давлатлар ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишлаш амалиётини йўлга қўйиши кераклиги қайд этилган. 

Умуман, ҳар бир элчи хорижда юқори даромадли иш ўринларини топиш, аҳолини шунга мос касб ва тилга ўқитишга ҳам масъул бўлиши белгиланди. 

Бу борада Япония, Швеция, Норвегия, Болгария, Австрия, Хорватия, Словения, Сербия, Греция ва Ўмон билан миграцияга оид ҳукуматлараро ва идоралараро битимларни имзолаш муҳимлиги айтилган. 

H-2A визаси

Маълумот учун, АҚШ ҳукумати 2026 йил бошида қишлоқ хўжалиги ишчилари учун мўлжалланган H-2A визаси тизимини соддалаштириш ва фермерлар учун харажатларни камайтиришга қаратилган бир қатор ўзгаришларни эълон қилди. 

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA), Меҳнат вазирлиги (DOL) ва Миллий хавфсизлик вазирлиги (DHS) аризаларни бир вақтнинг ўзида (симультан тарзда) топшириш имкониятини яратиш устида ишламоқда. Бу аризаларни кўриб чиқиш вақтини қисқартириб, тизимни янада самаралироқ қилиши кутилмоқда.

Меҳнат вазирлиги 2026 йил учун H-2A ишчиларининг минимал иш ҳақи ставкаларини (AEWR) қайта кўриб чиқди. Янги ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилда фермерлар ишчиларига соатига 15-20 доллар ўрнига 8-17 доллар атрофида ҳақ тўлаши мумкин бўлади.

2025 йил охири ва 2026 йил бошидан бошлаб USCIS аризаларни (I-129H2A формаси) онлайн тарзда қабул қилишни кенгайтирди, бу эса қоғозбозликни камайтиради.

Ҳозирда Конгрессда H-2A визасини нафақат мавсумий, балки йил давомида ишлайдиган соҳалар (масалан, чорвачилик) учун ҳам қўллаш бўйича таклифлар муҳокама қилинмоқда.H-2A дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхати АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги (DHS) томонидан ҳар йили янгиланади. 2025 йилги охирги рўйхатга асосан, дастурда иштирок этишга рухсат берилган айрим давлатлар қуйидагилар:

•   Мексика

•   Филиппин

•   Таиланд

•   Эквадор

•   Гондурас

•   Гватемала

•   Ямайка

•   Ва бошқа кўплаб давлатлар.

Ўзбекистон 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, H-2A виза дастури орқали АҚШга қишлоқ хўжалиги ишларига бориш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар расмий рўйхатига киритилмаган.


Теглар:
×