Ўтган 2025 йилнинг декабрь ойи охиридан бери Эрон пойтахти Теҳронда маҳаллий валюта – эрон риали қийматининг кескин пасайиши ортидан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда ва айни тартибсизликлар авжига чиққан. Намойишлар фонида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурҳонов вазирлик вазиятни диққат билан кузатаётганини ва намойишларда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакат фуқаролари қайд этилмаган.
“Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз”, деган вазирлик матбуот хизмати.
Қўшимча қилинишича, ўзбекистонликлар зарур ҳолларда мамлакатнинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин: +982122299780; +982122832025.
Эрон ҳудудида оммавий норозилик намойишлари ўтган йилнинг 28 декабридан бери давом этмоқда. Дастлаб улар оғир иқтисодий вазият ва миллий валюта курсининг кескин пасайиши сабабли бошланган, бироқ тез орада сиёсий мазмун ҳам касб этган.
Низолар фонида Қўшма Штатлар ўз фуқароларини Эронни зудлик билан тарк этишга чақирган. Мамлакатдаги Америка фуқаролари интернетда кейинги узилишларга дуч келиши кутилмоқда. 13 январь куни АҚШнинг Теҳрондаги виртуал элчихонаси веб-сайтида жойлаштирилган хабарга кўра, муқобил алоқа воситаларини олдиндан кўриб чиқишлари керак.
Шунингдек, америкаликларга Эронни Арманистон ёки Туркия орқали қуруқлик орқали тарк этишни кўриб чиқиш тавсия қилинган.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистонида кучли жазирама туфайли 14 нафар зиёратчи Ҳаж вақтида вафот этди
Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?
Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди
Расман: Қозоғистон Россия-Украина урушида Путиннинг тарафини танлади
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди