Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ бермаганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган. Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йилининг бошида ушбу талаблар билан таништирилган ҳолда, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланадилар.
Тасодифий хабарлар
Энди қарздорлик пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинадими? МИБ масъули изоҳ берди
“Темир дафтар”га киритилган 48 мингга яқин фуқаро ишга жойлаштирилди
1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
Наманганда деразадан улоқтирилган чақалоқлар воқеасига гувоҳлар изоҳ берди (видео)