Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектлари сотиш тақиқланди.
Савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар бундан мустасно.
Президент 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолаган.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига алкоголь маҳсулотини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб кириш тақиқланади, пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев газ бўйича йиғилиш ўтказди
“Omicron” учун янги вакцина ишлаб чиқарилади
+27. Ўзбекистонда яна учта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Бу йилги Ашуро куни 29 августга тўғри келади
ДХХ ва ИИБ томонидан Жиззахда бир гуруҳ “жиҳодчилар” ушланди