Сурхондарё вилоятида мижоздан пора талаб қилган банк ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Гап шундаки, банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилинганида кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслигини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.
Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши кутилмоқда
Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?
Iyun oyidagi eng kuchli smartfonlar reytingi e’lon qilindi
Қозоғистон толиблар билан алоқа ўрнатишга тайёр. Давлатнинг қандай мақсади бор?