Американинг технология гиганти Apple компанияси қувватларнинг бир қисмини Хитойдан ўтказиш фонида Ҳиндистонда iPhone 14 ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қарор Пекин ва Вашингтон ўртасида кескинлик кучайиб бораётган бир шароитда ишлаб чиқаришнинг катта қисмини Хитойда сақлаб қолишнинг сиёсий хатарлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ҳиндистон Хитойдан кейин иккинчи йирик смартфон бозори ҳисобланади.
J.P.Morgan'нинг сўзларига кўра, йил охиригача Apple iPhone 15 ишлаб чиқариш қувватининг тахминан беш фоизини Ҳиндистонга кўчиради. 2025 йилга келиб эса Ҳиндистон iPhone ишлаб чиқаришнинг 25 фоизини ташкил қилиши мумкин.
21 сентябрь куни Apple Store’даги иловалар 5 октябрдан бошлаб бир қатор мамлакатларда фойдаланувчилар учун қимматлашиши маълум бўлди. Шу билан бирга, Россияда iPhone 13 янги модель чиқарилгандан кейин 30 фоизга арзонлашди.
Тасодифий хабарлар
Рамазон айтиб келдик эшигингизга...
Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
Таниқли блогернинг отаси сирли тарзда ғойиб бўлиб, топилгач вафот этди
Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати Академиясига боради
Наманганда «Nexia» она ва қизни уриб юборди