COVID-19 пандемияси ҳар соатда 226 инсоннинг умрига зомин бўлмоқда. Бу шуни англатадики, коронавирус ҳар 16 сонияда дунёнинг қаеридадир бир беморнинг жонини олмоқда. Сентябрь ойидаги касалланишлар бўйича ўз таҳлилини тайёрлаган «Reuters» агентлиги бугун, 29 сентябрь куни ушбу маълумотларни тақдим этди.
«Дунёмиз энг юқори азоб нуқтасига етиб келди. Нақадар улкан рақамлар. Аммо ҳар бири алоҳида ҳаёт эди — кимнингдир отаси ё онаси, турмуш ўртоғи, ака-укаси, опа-синглиси, ҳамкасби эди», — деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
Жаҳонда ҳар 24 соатда 5400 киши хавфли инфекциялар қурбонига айланади. Бу йил коронавирус оқибатида ўлимлар сони безгак оқибатида вафот этганлар сонидан ўртача ҳисоблаганда икки бараварга ошиб кетди.
Атиги уч ой ичида COVID-19 оқибатида ўлимлар сони ярим миллиондан икки бараварга ошди ва тинмай ўсмоқда.
ЖССТ вакили Майк Райан коронавирусдан ўлганлар сони камайтириб кўрсатилаётгани ҳақида ўз фикрини билдирганди. Унинг гумонича, касалланишлар ва ўлимлар статистикаси аслидагидан паст кўрсатилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Юртимиз аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланаётгани маълум қилинди
Сирдарёда “Kamaz”га урилган "Isuzu" ёниб кетди
Путин бирданига 11 нафар генерални ишдан олди
Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли шифохона қурилиши бошланди (фото)
2022 йилга мўлжалланган 420 ўрин стипендиялар квотасига кимлар эга чиқади?