Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқларини блокдан чиқарилиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳукумат томонидан Конституцияга ҳар бир фуқаро интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга деган бандни киритиш зарурлиги муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте қисқа муддатга ишга туширилган эди. Бироқ ўша куни кечқурун ижтимоий тармоқларга кириш чекланган эди. Ҳозирги вақтда улар шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган.
Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Адолат” партияси Ўзбекистон ҳудудида TikTok’ни бутунлай блокировка қилишни таклиф қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади
Нукусда намойишчиларга нисбатан қурол ишлатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди
Oта ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди
Бухорода 23 та савдо дўкони ёниб кетди (видео)