Туркиянинг биринчи, тўлиқ маҳаллий ресурслар ҳисобига “Fergani Uzay Teknolojileri” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган орбитал транспорт кемаси YTA FGN-TUG-S01 фазога учирилиб, ўз миссиясини бошлади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Қайд этилишича, компания раиси ва техник раҳбари Сельчук Байроқдор томонидан асос солинган “Fergani Uzay Teknolojileri” компанияси ўзининг FGN-TUG-S01 орбитал транспорт воситасини 2025 йил 28 ноябрь куни АҚШнинг Vandenberg ҳаво базасидан SpaceX Falcon 9 ракетаси ёрдамида муваффақиятли орбитага учирган. FGN-TUG-S01 Туркия вақти билан соат 23:05 да ракетадан ажралиб, дарҳол ўзининг биринчи телеметрия маълумотларини узатиб, расман миссияни бошлаган.
Маълумот учун, FGN-TUG-S01 Туркиянинг биринчи орбитал шатакчиси бўлиб, у ўзининг гибрид ракета двигателини бевосита орбитада ишга туширадиган биринчи транспорт воситаси ҳисобланади.
Ушбу хавфсиз ва самарали гибрид ҳаракатлантирувчи тизим туфайли кема сунъий йўлдошларни турли орбиталарга кўчириш ва уларнинг хизмат муддатини узайтириш ишлари билан шуғулланади.
Дастлаб пастки орбитада (тахминан 500 километр) ишлайдиган бу восита, келажакда компания сунъий йўлдошларини 1000 километрдан ортиқ юқори орбиталарга кўтариш учун фойдаланилади.
Туркиянинг илк орбитал транспорт кемасининг борт компьютери, авионикаси, қувват тақсимлаш блоклари ва термал назорат каби муҳим тизимлари тўлиқ “Fergani Uzay” муҳандислари томонидан мамлакатда ишлаб чиқилган. Мазкур муваффақиятли учириш билан мамлакат гибрид двигателни орбитада синовдан ўтказган биринчи давлат бўлмоқда.
“Бу миссия Улуғбей миллий глобал навигация тизими учун муҳим инфратузилма базасини яратади ва келажакдаги сунъий йўлдош туркумларимизни яратишга йўл очади. Беш йил ичида 100 дан ортиқ сунъий йўлдошни орбитага жойлаштиришни мақсад қилганмиз”, дейди лойиҳа раҳбари Селчук Байроқдор.
Тасодифий хабарлар
Huawei эгилувчан смартфонлар пойгасида етакчиликни қўлга киритмоқчи
Шавкат Мирзиёев иштирокида хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистонликлар Malibu олиш учун неча ой ишлаши керак?
Энергетика соҳасида сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади
Польша Россия билан чегарада тўсиқ қуришни бошлайди