Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 3 январь куни соат 14:20 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 241-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Hyundai-Porter" русумли юк автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келган (ҳаракат вақтида).
Ҳайдовчи транспорт воситасини зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт учирувчилар томонидан бартараф этилган. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Вобкент тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳайдовчини «қарғаган» сирдарёлик «ГАИ» ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўқувчи қиз вафот этди
Бемор ва шифокорлар учун муҳим янгиликлар эълон қилинди
Маҳкумлар маҳсулотларни онлайн харид қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонлик боксчи АҚШдан депортация қилинди