Эроннинг энг йирик конларидан бири ҳисобланган Хуросон провинциясидаги Шодан олтин конида қарийб 61 миллион тонналик олтин захираси топилди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳукумат ҳам мамлакатнинг шарқида катта олтин руда конининг топилганини тасдиқлаган. Нашрнинг ёзишича, Шодан конидаги олтин рудасининг захиралари бўйича якуний маълумотлар Эрон саноат, кончилик ва савдо вазирлиги таркибидаги мутахассислар комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг сезиларли даражада оширилган. Тасдиқланган захиралар Шодан ҳудудида 61 миллион тоннага баҳоланган.
Маълумотларга кўра, бунинг 7,95 миллиони олтин оксидли руда, қолган 53,1 миллиони эса олтин сулфидли рудага тегишли. Бу кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Шодан конини мамлакатнинг энг йирик олтин конларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.
Маълумот учун, Шодан кони Эроннинг шарқий қисмида Жанубий Хуросон вилоятида жойлашган. Бу ҳудуд Форс кўрфази ва Афғонистон чегарасига яқин тоғли минтақадир. Кон олтин захиралари бўйича мамлакатнинг энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон мобил алоқа оператори Россиянинг 15 та телеканали трансляциясини тўхтатади
Наманганда келаси йил палов байрами ўтказилади
Ерга 21 май куни тунда астероид яқинлашади
Россияда полиция ходимларига хорижликларни депортация қилиш ҳуқуқини берувчи қонун тасдиқланди
АҚШ Эрондан мусодара қилинган қуролларни Украинага бермоқда