Одатда шоли тасаввур қилинганида кўз олдига сувга тўла далалар келади. Бироқ замон ўзгарди — энди шолини ҳатто қурғоқчил ерларда ҳам етиштириш мумкин. Бу йўналишда илк амалий қадамлар аллақачон ташлаб бўлинди.
Япония тажрибасига асосланиб, Шоличилик илмий-тадқиқот институти стажёр-тадқиқотчиси Муҳаммадали Холдоров янги усулни синовдан ўтказмоқда. Лойиҳа асосий мақсадлари — сувдан тежамкор фойдаланиш, метан газининг чиқарилишини камайтириш ҳамда экологик тоза ҳосил етиштиришдан иборат.
Инновацион ёндашув доирасида шоли анъанавий суғорилган ерларда эмас, балки махсус ишлов берилган қуруқ далаларга тўғридан тўғри экилмоқда.
Ҳозирги вақтда тажриба ишлари Сирдарё вилоятидаги «Янгийўл гуруч таъминот» шоличилик кластери ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида олиб борилмоқда. Тажриба устидан доимий мониторинг ва кузатув ишлари олиб борилаётгани ушбу лойиҳа жиддийлигини яққол кўрсатмоқда.

Агар бу янги агротехнология ўзини оқласа, келажакда уни бутун республика бўйлаб жорий этиш режалаштирилган. Бу эса сув танқислиги муаммосини енгиллаштириш билан бирга, атроф-муҳитга зарар етказмасдан шоли ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Олимлар улкан яширин олтин захираларини аниқлади
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қилиб алмаштириш мумкин ва бу қанча бўлади
Ислом ва мусулмонлар борасида Мирзиёев Каримовдан кескин фарқ қилади – сиёсатшунос
“Ҳаммаси мақсадли ишлатиляпти”. Президент ташқи қарз бўйича хавотирларга муносабат билдирди
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди