Европа Иттифоқи Россияга қўйилган савдо чекловларини айланиб ўтишга ёрдам бергани учун Марказий Осиё давлатларига нисбатан санкция қўлламоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи Россияга кўмаклашаётгани тахмин қилинаётган Марказий Осиё давлатларига санкция қўллаши назарда тутилган махфий ҳужжат нашрга келиб тушган.
Унга кўра, Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига икки мақсадли технологиялар, жумладан, кир ювиш машиналари ва эски автомобиллар экспортининг ўсишини аниқлаган. Европа Иттифоқи расмийлари ушбу технологиялар Россияга савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам беришидан хавотирда. Маълумот учун, Иттифоқ раҳбариятининг хавотирлари ўринли бўлиб, икки мақсадли технологиялар ёрдамида Россия Украинага қарши урушда зарар кўрган танклар, зирҳли техникалар ва кузатув дронларини таъмирлаши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи раҳбарияти Марказий Осиё вакиллари билан гаплашиб, санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқчи. Агар Иттифоқ раҳбарияти Марказий Осиё давлатларидан Россияга ушбу товарларни қайта экспорт қилиш тўғрисидаги далилларни топса, бу давлатларга Европа бозорларига кириш чекланиши мумкин.
“Биз учинчи давлатлардаги шахслар ва ташкилотларга кучли сигнал беришимиз керак. Россиянинг ҳарбий ва мудофаа саноати базасини моддий қўллаб-қувватлаш уларнинг Европа Иттифоқи бозорига киришига жиддий оқибатларга олиб келади”, дейилади маҳфий ҳужжатда.
Нодиржон Мадаминов
Qalampir.Uz
Тасодифий хабарлар
Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари эълон қилинди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?
Олимлар саломатлик нуқтаи назаридан қаерда яшаш яхшироқ эканини аниқлади
Наманганда топилган темир жисм ростдан ҳам бомба бўлиб чиқди
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар ушланди
Даҳшат! Жиззахда ИИБ биносидан 7 кишининг жасади чиқди