Голливуднинг машҳур актёри Жеки Чан коронавирусга чалинган бўлиши ва шу сабаб шифохонага ётқизилиши мумкин.
Ўтган дам олиш кунида 65 ёшли актёр Гонгконгда ўтган шахсий зиёфатлардан бирига ташриф буюради. У ерда 60 нафарга яқин меҳмон бор эди. Улардан айримлари коронавирус билан касалланган эди.
Жеки Чаннинг коронавирусга чалингани тахмин қилинаётган сабаблардан бири шуки, зиёфатни тартибга солиб турган полициячилардан бирида касалланиш аломатлари кузатилган. Беморнинг ёнида бўлган қолган 59 киши ҳозир карантинда. Айрим манбаларнинг таъкидлашича, улар орасида Жеки ҳам бўлиши мумкин.
Чан билан бирга актёрлар Aлан Тамб ва Aлекс Фонг, шунингдек, режиссёр Эрик Цанг бўлган. Уларни ҳам тадбир иштирокчилари деб айтишмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, тўрттала актёр коронавирус қайд этилган жойдан, бошқа ердаги зиёфатда ҳам бўлган бўлишлари мумкин.
65 ёшли актёрнинг вакиллари ва маҳаллий ҳокимият Жеки Чаннинг коронавирусга чалинганини тасдиқламаган.
Аввалроқ, Машҳур актёр, каскадёр Жеки Чан кимки коронавирусга қарши дори ўйлаб топса, унга миллион юань (143 минг доллар атрофида) беришини маълум қилган эди. Сарвар Анвар ўғли
Тасодифий хабарлар
Вирусолог “омикрон” штаммнинг “ноодатий” симптомларини айтди
Малайзияда ўзбекистонлик фуқаро одам савдоси қурбонига айлангани аниқланди
ДТМ тестларнинг “Х” варианти тарқалиб кетдими?
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади