Тошкент метрополитенида касса оператори лавозими бутунлай тугатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси маълум қилди.
Билдирилишича, тўлов тизимлари босқичма-босқич модернизация қилинаётгани сабабли эндиликда йўловчилар чипта сотувчи операторларга мурожаат қилмасдан, электрон тўлов тизимлари ва автоматлаштирилган чипта банкоматлари орқали ўз карталарини тўлдириш ёки чипта харид қилишлари мумкин бўлади.
Шу сабабли хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотлар бошланган бўлиб, биринчи босқичда 204 та касса оператори штати қисқартирилган. Қайд этилишича, йил якунига қадар барча бекатлар тўлиқ автоматлаштирилган банкоматлар билан жиҳозланади. Натижада касса оператори ва катта оператор лавозимлари бутунлай тугатилади.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримова иши ёпилди: Lombard Odier банки жаримага тортилди
Ўзбекистонда янги ноодатий федерацияси ташкил этилади
Тошкентда автобус бекатида 51 ёшли эркак ёш қизга зўравонлик қилди
Шавкат Мирзиёев рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат бўйича видеоселектор ўтказди
Наманган вилоятида 17 нафар бемор коронавирусдан соғайди