Илон Маск асос солган Tesla компаниясининг бозор қиймати Нью-Йорк фонд биржасидаги аукционда 1 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда тендер маълумотларига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 октябрь куни Tesla акциялари 100 минг электромобилга буюртма берган “Hertz Global Holdings Inc” билан тузилган шартнома фонида кўтарилиб кетган. Акциялар қийматининг ўсиши 9 фоиздан ошди, бу Tesla’нинг 1 триллион долларлик чегарадан ўтишини таъминлади.
Маскнинг компанияси ҳали ҳам бозор етакчиларидан анча орқада: Apple’нинг бозор қиймати, масалан, 2,46 триллион долларга, Microsoft’ники эса 2,3 триллион долларга тенг. Шунга қарамай, Teslа 1 триллион долларлик чегарани бузиш бўйича рекорд ўрнатди. Бунинг учун унга 18 йилдан камроқ вақт керак бўлди (унга 2003 йил 1 июлда асос солинган).
Тасодифий хабарлар
“Техпаспорт” беришдаги узилишлар сабаби айтилди
Трамп Оқ уй томига чиқди
Россияда Путинни танқид қилган тожикистонлик ҳибсга олинди
Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагидагилар диққатига!
Блогер Отабек Нуритдинов устидан яна икки киши ариза ёзди. Туҳмат бўйича иккинчи ариза жиноий ишга айланади