«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз» — деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.
Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.
Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
«Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак», — деди Президент.
Тасодифий хабарлар
Бутун Украина бизники – Путин
Ҳабиб карьерасини тиклаш учун UFC’га шарт қўйди
АҚШда ноқонуний бўлиб турган 44 киши Ўзбекистонга қайтарилди
«Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, ниятларингизни билсам дейман» – Шавкат Мирзиёев
Зеленский идораси Россияга қарши дрон ҳужумлари кучайишини эълон қилди