Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан Ўзбекистон йўлларини таъмирлаш борасида ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 10 июнь куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестициялар блоки раҳбари Константин Лимитовский бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашган.
Учрашувда автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилган. Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда мамлакатда йирик стратегик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги муносабати билан ўз миннатдорлигини билдирган.
Шунингдек, томонлар “А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 150 – 228-км (78 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги (328,1 км) ҳамда Хоразм вилоятидаги (188 км) умумий фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 516,1 км автомобиль йўллари қисмларини тўла таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳамда истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келишув амалга оширилган.
Тасодифий хабарлар
Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди
“UzAutoMotors” учта моделдаги машиналарини чақириб оляпти
Ўзбекистоннинг CAFA Nations Cup’даги ўйинлари янги стадионда ўтади
Бортида 133 киши бўлган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради (видео)
Мальдивга асал ойига борган сайёҳнинг оёғини акула узиб олди