Кеча, 20 август куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрига бостириб киришни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.
Исроил армиясининг расмий вакили, бригада генерали Эффи Дефринга кўра, армия кучлари аллақачон Ғазо шаҳрининг чекка ҳудудларини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, у шу ҳафта исроилликларга ҳарбий хизматга чақирув бўйича қарийб 60 мингта, шу ойнинг охирида эса яна 20 мингта хат юборилишини тасдиқлаган.
Дефриннинг айтишича, Исроил армияси Ғазонинг тинч аҳолисининг хавфсиз эвакуацияси, гуманитар ва тиббий ёрдам олиши учун етарли шароит яратиш устида ишламоқда. Операцияга “Гидеон аравалари 2” номи берилган.
Маълумот учун, бунгача оммавий ахборот воситаларида ҲАМАСнинг гаровдагилар акс этган видеосидан сўнг Исроил бутун Ғазо секторини босиб олиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Видеода эркаклардан бири овқатсиз қолганини, тик тура олмаётганини ва “ўлим ёқасида” эканини айтади. Исроил ҲАМАСни гаровдагиларни оч қолдиришда айблади, бироқ гуруҳ бу даъволарни рад этиб, гаровдагилар аскарлар ва очликдан азият чекаётган ғазоликлар билан бир хил таом ейишини билдирди.
BBC’нинг ёзишича, Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукумат Ғазо секторининг тўлиқ оккупацияси ва гаровдагиларни ҳарбий йўл билан озод қилиш режаларини кўриб чиқмоқда. Исроил ҳукумати операция қачон бошланишини эълон қилмаган, бироқ маҳаллий матбуот армиянинг дарҳол шаҳарга юриши кутилмаслигини, аввало, тинч аҳолининг эвакуация қилиниши кераклигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Нетаньяху Исроилнинг бошқа йўли қолмаганини, мақсад – ҲАМАСни буткул тор-мор қилиш учун Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш зарур эканини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида кўтариб бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди (видео)
Кореяда ўз уйидан ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий маълумот берилди
Миср ҳукумати мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлади
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача пасайиши кутилмоқда
18 майдан машиналар куни бўйи стикерсиз юриши мумкин, фақат...